Испания чемпионатининг 24-турида «Барселона» 19-ўриндаги «Гранада»ни қабул қилиб, голларга бой қувлашмачоқда мағлубиятдан қутулиб қолди. Мезбонларда Ямал дублга эришди, меҳмонларда «МЮ»дан ижарага олинган Пеллистри гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб.
Эътиборлиси, Каталония клуби «Гранада»ни қаторасига 5-ўйинда енга олмади.
«Барса» очколарини 51тага етказиб, 3-ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам «Реал»дан 10 очкога ортда бормоқда. «Гранада» 13 очко билан 19-поғонада қолди.
Ла Лига. 24-тур
Барселона — Гранада 3:3
11 феврал, «Олимпико»
Голлар: Ямал (14, 81), Левандовски (63) — Санчес (43), Пеллистри (60), Микел (66).
Барселона – тер Стеген, Кунде, Мартинес, Кубарси, Канселу (Рафиня, 75), Кристенсен (Лопес, 67), Гундўған, де Йонг, Педри (Гиу, 89), Ямал, Левандовски.
Гранада – Баталя, Рикард Санчес, Микел, Рубио, Мауасса, Пеллистри (Юзвяк, 84), Мелендо (Каллехон, 75), Гумбау (Торренте, 90), Руис, Онгла, Узуни (Аресо, 84).
Огоҳлантиришлар: Руис (33), Микел (78), Лопес (78).