11.02.2024 15:24
2167
Иммобиленинг А Сериядаги голлари 200тага етди. Ундан юқорида 7 футболчи бор

«Каляри» (3:1) дарвозасига урилган гол Чиро Иммобиле учун юбилей бўлди.

«Лацио» ҳужумчиси Италия чемпионати 24-турининг 49-дақиқасида тўп киритди.

Натижада 33 ёшли футболчининг А Сериядаги голлари 200тага етди. У лига тарихидаги тўпурарлар рўйхатида 8-ўринни эгаллаб турибди.

Иммобиледан олдинда Роберто Баджо (205), Антонио Ди Натале (209), Жозе Алтафини ва Жузеппе Меацца (216тадан), Гуннар Нордал (225), Франческо Тотти (250) ва Силвио Пиола (274) бор.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар