11.02.2024 20:16
4216
Теглар
«Чемпион бўлиш вақти келди». «Навбаҳор» янги мавсум олдидан тақдимот маросимини ўтказди

«Навбаҳор» клуби янги мавсум олдидан тақдимот маросимини ўтказди.

Дастлаб Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов сўзга чиқиб, жамоа ўтган мавсумда Осиё Чемпионлар Лигасида тарихий натижа қайд этганини таъкидлади, эндиликда клуб сиёсатида асосан ёшларга кўпроқ эътибор берилишини маълум қилди. Янги мавсум шиори ҳам белгиланди: «Чемпион бўлиш вақти келди». 

Шундан сўнг футболчиларга ўтган мавсум учун бронза медаллари ва янги либослар топширилди. Александр Лобанов, Алижон Алижонов, Сияваш  Ҳақназарий, Одил Ҳамробеков, Руслан Жиянов, Гиорги Никабадзе, Фаррух Сайфиев, Нурмуҳаммад Тошпўлатов каби каби ўйинчилар таништирилди.

Маросим якунида «Навбаҳор» бош мураббийи Самвел Бабаян янги мавсум учун тўғри трансферлар амалга оширилганини, жамоа сардори Азим Аҳмедов футболчилар узоқ кутилган чемпионлик учун ҳаракат қилишларини айтди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар