Беллингҳэм 2-3 ҳафтага сафдан чиқди
Жуд Беллингҳэмга чап тўпиқ букилиши ташхиси қўйилди.
10 феврал куни яримҳимоячи «Жирона»га қарши ўйиннинг (4:0) 57-дақиқасида жароҳати туфайли алмаштирилганди.
La Sexta журналисти Хосе Луис Санчеснинг хабар беришича, футболчи 2-3 ҳафтани ўтказиб юборади.
Шундай қилиб Жуд Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидаги «Лейпциг» билан биринчи ўйинни, шунингдек, Ла Лига доирасида «Райо Валекано», «Севиля» ва «Валенсия»га қарши баҳсларни ўтказиб юбориши мумкин.
Журналист Аранча Родригеснинг ёзишича, 20 ёшли инглиз 6 март куни «Лейпциг»га қарши жавоб ўйинига тайёр бўлади.
Беллингҳэм бу мавсум «Реал» сафида 29та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол урди ва 8та голли узатмани амалга оширди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар