11.02.2024 11:13
2365
Теглар
Алонсо: «Чемпионлик ҳақида май ойида гаплашамиз. Ажойиб жамоам бор. Ёлғиз ўзим уддалай олмайман»

«Байер» бош мураббийи Хаби Алонсо Бундеслига 21-туридан ўрин олган «Бавария»га қарши баҳсдан (3:0) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ўзимизни рақобатбардош сифатида кўрсатишни хоҳладик. Ажойиб ишладик, жамоанинг интизоми ва ҳамжиҳатлиги қойилмақом эди. Йигитлар ўзларини жуда фаол кўрсатишди. Барча футболчилар юқори даражада ўйнашди. Бизда етарлича имкониятлар бўлди, «Бавария»да эса йўқ. 

Менинг ажойиб жамоам, ажойиб футболчиларим бор. Ёлғиз ўзим уддалай олмайман. Бизда кучли энергия бор ва бу — асосий жиҳат. Ҳеч қандай сир йўқ, ўйинчилар шунчаки ишонишади ва биз шуни хоҳлаймиз.

Чемпионлик? Май ойида гаплашамиз. Реалист бўлишимиз ва оёқда мустаҳкам туришимиз керак», — дея Алонсонинг сўзларини келтиради Bayern Germany. 

Леверкузен клуби ғалабадан сўнг очколарини 55тага етказиб, 2-ўриндаги «Бавария»ни 5 очкога ортда қолдирмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар