Влаҳович – А Серияда январ ойининг энг яхши ўйинчиси
Душан Влаҳович А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Ўтган ойда «Юве» ҳужумчиси Италия чемпионатида 4 ўйинда 6та голга муаллифлик қилди.
У овоз бериш жараёнида Лаутаро Мартинес («Интер»), Алессандро Буонджорно («Торино»), Альберт Гудмундссон («Женоа»), Рубен Лофтус-Чик («Милан») ва Шимон Журковский («Эмполи») сингари ўйинчиларни ортда қолдирди.
Маълумот учун, «Юве» А Серияда 53 очко билан 2-ўринда бормоқда. «Интер» 57 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар