10.02.2024 11:43
1615
Сулшер: «МЮ» бош мураббийлиги – дунёдаги энг яхши иш. Клуб Тен Ҳаг бошқарувида чўққиларни забт этишига умид қиламан»

«Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Оле-Гуннар Сулшер жамоанинг ҳозирги устози Эрик тен Ҳаг ҳақида фикрини билдирди.

«Эрик клубнинг яхши ва ёмон кунларида нималарни бошдан кечираётганини яхши биламан. Чунки шу йўлдан ўтганман. Биз яна чўққиларни забт этишни истаймиз ва умид қиламанки айнан тен Ҳаг билан буни амалга ошира оламиз.

«Юнайтед» бош мураббийлиги – дунёдаги энг яхши иш.

Бу мавсум Рэшфорд ва бошқа ўйинчилар юқори даражаларини кўрсата олишмаяпти. Ўтган ҳафтадаги ҳолатдан Маркус хулоса қилиши керак, клубнинг огоҳлантириши унинг учун огоҳлик қўнғироғи бўлди. Ўйлайманки, бу Маркусга яхши туртки бўлади», - дейди норвегиялик мутахассис. 

Аввалроқ, Маркус тунги клубга боргани учун клуб томонидан жаримага тортилгани ҳақида хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар