10.02.2024 15:55
3777
Теглар
Руслан Нурудинов – беш карра Осиё чемпиони, Акбар Жўраев ва Шарофиддин Амриддиновда ҳам олтин медал

Тошкентда ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида эркаклар ўртасидаги -109 кг вазн тоифасидаги баҳслар якунланди.

Унда Ўзбекистон миллий жамоасининг икки аъзоси Руслан Нурудинов ва Шарофиддин Амриддинов чемпионлик учун баҳс олиб боришди. 

Муросасиз кураш якунида тажриба ўз сўзини айтди. Нурудинов силтаб кўтариш ва икки кураш бўйича олтин медалларни илиб кетди. Унинг жами кўрсаткичи 382 (175+207) кгни ташкил этди. Даст кўтаришда олтин медал эгаси бўлган Шарофиддин Амриддинов умумий ҳисобда 381 (176+205) кг тошни кўтариб, якунида ўз ҳисобига яна иккита кумуш медални қўшиб қўйди.

Мусобақа доирасида -102 кг вазн тоифасидаги баҳсларда юртимиз шарафини Токио Олимпиадаси чемпиони Акбар Жўраев ҳимоя қилди. У даст кўтаришда 180 кг, силтаб кўтаришда 220 кг, умумий ҳисобда эса 400 кг тошни ўзига бўйсундирди ва ҳар уччала йўналишда ҳам олтин медалга сазовор бўлди. 

Шу тариқа, Нурудинов қитъа чемпионатини 2 та олтин ва 1 та кумуш медали билан, Шарофиддин Амриддинов эса битта олтин ҳамда 2 та кумуш медал билан якунлади. 109+ вазн тоифасидаги Рустам Жангабаев эса даст кўтариш машқида 192 кг кўрсатишга муваффақ бўлди ва бу Жангабаевга бронза медалини тақдим қилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон умумий медаллар жамғармасида Шимолий Корея ва Жанубий Кореядан кейинги 3-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар