10.02.2024 17:21
3065
Теглар
Осиё кубоги-2023. Финал учун чиқарилган чипталар сотиб бўлинган, бугун томошабинлар ташрифи бўйича рекорд қайд этилади

Осиё кубоги финали доирасидаги Иордания ва Қатар ўртасидаги баҳсга чиқарилган барча чипталар сотиб бўлинган. Бу ҳақда Алишер Никимбаев телеграмдаги каналида маълум қилган.

«Лусаил» стадионида ўтадиган баҳсга 73 555та чипта сотиб бўлинган. Ўйингоҳ сиғими 88 966 томошабинни ташкил этса-да, ташкилий қўмита мартабали меҳмонлар, расмийлар, ОАВ ва бошқа ходимлар учун ҳам жой ажратган. 73 555та чипта эса сотувга чиқарилганди.

Шу тариқа, бугунги Осиё кубоги финалида томошабинлар ташрифи бўйича турнир рекорди янгиланиши кутилмоқда. Ҳозирга қадар турнир финалларида энг кўп томошабин Австралияда ўтган Осиё кубоги-2015да қайд этилган бўлиб, Сиднейда ўтган финалда 76 385 томошабин ташрифи кузатилганди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги финал соат 20:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар