10.02.2024 17:52
2436
Теглар
«Нефтчи» руминиялик ҳужумчи трансферини эълон қилди

«Нефтчи» клуби янги мавсум олдидан ўз сафига яна бир ҳужумчини қўшиб олди.

Руминиялик форвард Михай Роман «Нефтчи» билан 1 йиллик шартнома имзолаган. Михай Роман ўтган мавсум Руминиянинг юқори дивизионида иштирок этган «Петрорул» шарафини ҳимоя қилди.

«Фаолияти давомида Руминия клубларидан ташқари  Нидерландия  ЭРЕДИВИЗИЕ лигасида ва Исроил чемпионатида тўп сурди. Михай Роман Руминия кубоги соҳиби ҳисобланади.

Шу кунгача 300 дан ортиқ учрашувларда майдонда ҳаракатланган футболчи 69 та тўп киритишга муваффақ бўлиб, 28 та голга ассистентлик қилган.Бўйи 188 см.га эга бўлган  футболчининг трансфермаркт сайтидаги нархи 400 000 еврони ташкил этади» - дейилади «Нефтчи» хабарида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар