10.02.2024 13:06
2266
«Интер», «Ювентус» ва «Милан» А Серияда жамоалар сони қисқаришини сўрамоқда

Италия А Серияси иштирокчи жамоалари сони 2тага қисқариб, 18тага етиши мумкин.

Италия нашрлари хабарига кўра, «Интер», «Ювентус» ва «Милан» клублари Италия футбол федерацияси (FIGC) президенти Габриэле Гравинга шу масалада мурожаат қилган.

Видеоконференцияда «Интер» бош директори Жузеппе Маротта, «Ювентус» раҳбари Маурицио Сканавино ва «Милан» президенти Паоло Скарони А Серия раҳбарияти олдига шу масалани қўйган.

Италия футбол федерацияси ҳозирча бу борада ҳеч қандай расмий маълумот бермаган. Турнирда 20та иштирокчи жамоа қатнашмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар