«Пахтакор» 6 футболчи билан хайрлашганини эълон қилди
«Пахтакор» клуби янги мавсум олдидан 6 футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди.
Клуб янги мавсумга ёшарган таркиб билан иштирок этишни мақсад қилган.
«2024 йилги мавсумга ёшарган таркиб билан кириб келаётган жамоамизни аксар футболчилар тарк этди.
Азизбек Турғунбоев, Одилжон Ҳамробеков, Фаррух Сайфиев, Пшемислав Банашак, Метью Стинворден, Ҳожимат Эркинов жамоа билан хайрлашди», - дейилади клуб хабарида.
Аввалроқ, Азизбек Турғунбоев «Сивасспор» (Туркия), Ҳожимат Эркинов «Ал-Ваҳда» (БАА), Одилжон Ҳамробеков ва Фаррух Сайфиев эса «Навбаҳор»га ўтгани эълон қилинганди. Шунингдек, Санжар Қувватов «Нефтчи» ўйинчисига айланганди.
Маълумот учун, Максим Шацких шогирдлари Туркияда янги мавсумга ҳозирлик кўрмоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар