«Интер Майами» клубининг Осиё бўйлаб турнеси доирасида Ҳонгконгда ўтказган учрашувида Лионел Мессининг майдонга тушмагани ташкилотчилар зарарига ишлади.
ESPN хабарига кўра, аргентиналик юлдузнинг Ҳонгконгдаги ўйинда «Интер Майами» сафида майдонга тушмагани сабабли ташкилотчилар ўйинга чипта сотиб олган мухлисларга 50 фоиз пулни қайтариб беришга мажбур бўлишди.
«Ташкилотчи сифатида Мессининг майдонга туша олмагани сабабли жавобгарликдан қутулиб қолмаймиз. Tatler Asia ўйинга чипта сотиб олган ҳар бир мухлисга чипта нархининг тенг ярмини қайтариб беради», - дейди ташкилотчиларидан бири.
Эслатиб ўтамиз, Ҳонгконг миллий жамоаси ва АҚШ клуби ўртасидаги учрашувда мезбонлар 1:4 ҳисобида мағлуб бўлишди. Шу куни барча майдонга тушишини кутган Лионел Месси Ҳонгконгга келган бўлса-да, майдонга тушмади.