Куман: «Барса» бош мураббийи бўлиш руҳий саломатликка таъсир қилади. Хави бунгача танқидларга ўрганмаган, доим мақтов эшитганди»
Роналд Куманнинг айтишича, «Барселона»да мураббий сифатида ишлаш руҳий саломатликка таъсир қилади.
«Барселона»да мураббий сифатида ишлаш руҳий саломатликка таъсир қилади. «Барса» футболчиси бўлиш мураббийликдан кўра яхшироқ. Каталониялик ва шу клуб тарбияланувчиси сифатида Хави буни пайқаган бўлса керак.
Мен «Барса»даги фаолиятимни ҳаётимдаги энг қийин иш деб биламан. Босим ва стрессдан азият чекдим. Шунингдек, менда Хавидан фарқли равишда Лапорта билан зиддият бор эди.
«Барса»га Қатардан келган Хави танқидларга ўрганмаганди, чунки илгари у фақат мақтовга сазовор бўлган. Матбуот сизга қурол ўқталади. Ишлар яхши кетмаса, бу — мураббийнинг айби. Мен ҳам бу стресс ва босимдан қийналдим», — деди каталонияликларнинг собиқ устози AS'га.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар