09.02.2024 18:32
1894
Теглар
Футзал. Ўзбекистон Беларусга қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида ҳам мағлуб бўлди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда Беларусга қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида паркетга тушди.

Учрашувда Шимановский ва Силюкнинг голи меҳмонларга ғалаба келтирди – 2:0.

Вакилларимиз икки кун аввал ушбу рақибга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлишганди.

Футзал. Ўртоқлик ўйини. 9 феврал
Ўзбекистон – Беларус - 0:2

Голлар: Дмитрий Шимановский 2, Владислав Силюк 11.
Ўзбекистон: 16.Аббос Ўлмасбеков, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 11.Аброр Ахметжонов.
Захира: 1.Равшан Элибоев, 2.Самариддин Беркинов, 3.Машраб Одилов, 5.Фазлиддин Ботиров, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов, 10.Акбар Усмонов, 13.Меҳрож Худойбердиев, 14.Фарҳод Абдумавлонов, 17.Жамшид Раҳматуллаев.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар