09.02.2024 14:17
1000
Теглар
Диего Коста — «Гремио» футболчиси

Бразилиянинг «Гремио» клуби «Атлетико» ва «Челси» клубларининг собиқ ҳужумчиси Диего Коста трансферини эълон қилди. 

35 ёшли футболчи яқин кунларда Порту-Алегрига келиб, тиббий кўрикдан ўтиши ва 2024 йил охиригача шартнома имзолаши кутилмоқда. У жамоага эркин агент сифатида ўтди — Диегонинг «Ботафого» билан шартномаси 1 январ куни якунига етганди.

Ўтган мавсумда Коста «Ботафого» сафида барча мусобақаларда 15та ўйин ўтказиб, 3та гол урган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар