09.02.2024 21:46
4020
Теглар
«Бу баҳс Ла Лига ғолибини аниқламайди, фақат пешқадам ўзгариши мумкин». Анчелотти «Жирона»га қарши ўйин ва таркиб ҳақида

Карло Анчелотти «Реал»нинг «Жирона»га қарши ўйини олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

Ла Лига пешқадами бўлиб турган «Реал» (58 очко) шанба куни 2-ўриндаги «Жирона»ни (56 очко) қабул қилади.

– Бизни қийин ўйин кутиб турибди. Улар яхши ўйинлар кўрсатишмоқда, рақибни ҳурмат қиламиз. Улар ўйинни ютишлари ва пешқадамга айланиб олишлари мумкин.

– Рюдигер ва Винисиус ўзини қандай ҳис қилмоқда?

– Рюдигер бугун машғулотларда қатнашди ва ўзини яхши ҳис қилмоқда. Ҳаммаси жойида бўлса, у эртага майдонга тушади, акс ҳолда таваккал қилмаймиз. Винисиус билан эса ҳаммаси жойида.

– «Жирона» бош мураббийи Мичел дисквалификация қилинган ва бу ўйинда жамоасини бошқара олмайди...

– Фикримча, футболда кўп нарса ўйинчиларга боғлиқ бўлади, мураббийнинг майдон четида бўлиши жамоага ишонч бериши мумкин, аммо ундан ортиғини эмас.

Мен ҳам жамоамизни иккита ўйинини ўтказиб юборгандим, бирида биз 8та тўп фарқи билан ғалаба қозонгандик, кейингисида эса Ла Лигани ютганмиз. Шундай экан, мураббийнинг ўйинда йўқлиги ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмас.

– Эртанги ғалаба жамоангизга Ла Лига ғолиблигини келтирадими?

– Ғолиб жамоа катта устунликка эга бўлади, аммо ҳали мавсум узун ва олдинда кўп ўйинлар бор. Эртанги ўйин ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Биз 80 очкони қанча тезроқ қўлга киритсак, совринга шунча яқинроқ бўламиз», - дейди Карло Анчелотти.

Маълумот учун, ушбу ўйин 10 феврал куни соат 22:30да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар