09.02.2024 16:47
10964
Теглар
12 мамлакат Ғазодаги босқин учун Исроил миллий жамоасини четлатишни сўрамоқда

12та мамлакат футбол федерацияси Исроилнинг Фаластиндаги босқини учун Исроил футбол федерацияси барча турнирлардан четлатилишини истамоқда.

Sky News хабарига кўра, Исроилнинг Ғазодаги хунрезликлари ортидан Фаластин, Саудия Арабистони, Қатар, БАА футбол ассоциациялари ФИФА ва УЕФАдан ташқари, яна бир қатор минтақавий футбол конфедерацияларига Исроилни барча ўйинлардан четлатиш ҳақида хат билан мурожаат қилган. Манбанинг ёзишича, 12та мамлакат футбол федерацияси шундай талаб билан хат йўллаган. 

Эслатиб ўтамиз, Исроил миллий жамоаси Евро-2024га йўлланма олиш имкониятини сақлаб турибди. Турнир жорий йил ёзда Германияда бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар