08.02.2024 10:08
3826
«Реал»нинг марказий ҳимоячиларидан ҳеч бири машғулотларда қатнашмаяпти. «Жирона» билан ўйинга 2 кун қолди

«Реал»нинг марказий ҳимоячиларидан ҳеч бири умумий гуруҳда машғулот ўтказмаяпти. 

COPE журналисти Аранча Родригеснинг хабар беришича, 7 феврал куни Антонио Рюдигер якка тартибда шуғулланган, Начо Фернандес мушаклари зўриқиши туфайли уйда машғулот ўтказган.

Бундан ташқари ҳужумчи Винисиус ҳам умумий гуруҳда ишламади, у Начо каби тренажёр залида шуғулланди. 

Маrca хабарига кўра, агар Рюдигер ҳам, Начо ҳам «Жирона»га қарши ўйнай олмаса, Анчелотти Дани Карвахал ва Oрелиен Чуаменини марказий ҳимояда майдонга тушириши мумкин.

10 феврал куни Мадрид клуби (58, 1-ўрин) 56 очко билан 2-ўринни эгаллаб турган «Жирона»ни қабул қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар