Отабек Шукуров «Кайсериспор» футболчисига айланди
Осиё кубоги-2023 баҳсларидан кейин Ўзбекистон миллий жамоасининг яна бир ўйинчиси клубини ўзгартирди.
Турнир стартидан олдин «Фотиҳ Карагюмрук» билан хайрлашган Отабек Шукуров фаолиятини Туркиянинг «Кайсериспор» жамоасида давом эттирадиган бўлди. «Кайсериспор» президенти Али Чамли клуб Отабек Шукуров билан шартнома имзолаганини расман маълум қилган.
Маълумот ўрнида, «Кайсериспор» Туркия Суперлигасида 24-турдан кейин 20 жамоа орасида 28 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.
Аввалроқ, миллий жамоамизнинг яна бир аъзоси Азизбек Турғунбоев Туркиянинг «Сиваспор» клуби аъзосига айланганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар