08.02.2024 13:44
1618
Теглар
Осиё кубоги финалига хитойлик ҳакам тайинланди. Танташев ва Цапенко захира ҳаками сифатида ишлайди

ОФК Осиё кубоги-2023 финали доирасидаги Қатар ва Иордания ўртасидаги учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

Илгиз Танташев ва Андрей Цапенко Қатар майдонларида ўтказилаётган Осиё кубоги мусобақасининг финал баҳси — Иордания – Қатар ўйинида тегишлича захира ҳаками ва захира ёрдамчи ҳаками сифатида учрашув расмийлари қаторидан ўрин олишди. Ушбу учрашувни бошқариш эса хитойлик Ма Нинг бошчилигидаги ҳакамлар жамоасига ишониб топширилди.

Маълумот учун, Иордания – Қатар🇶🇦 баҳси 10 февраль куни соат 20:00да Доҳа шаҳридаги «Лусаил» стадионида ўтказилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар