Мэддисон: «Беллингҳэм характер томонлама 30 ёшли инсонга ўхшайди»
«Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Жеймс Мэддисон «Реал»да ўйнаётган ҳамюрти Жуд Беллингҳэм ҳақида гапирди.
«Жуд — ажойиб йигит, мен уни шунчаки яхши кўраман. У жуда ёш бўлишига қарамай, 30 ёшли йигитникидек менталитетга эга. Шунинг учун биз жуда яхши чиқишамиз.
У ҳам футболни жуда яхши кўради ва бор эътиборини ишга қаратган. Бу менга ёқади», — дея англиялик футболчининг сўзларини келтиради Goal.
Эслатиб ўтамиз, Беллингҳэм ўтган йил июл ойида Дортмунднинг «Боруссия» клубидан «Реал»га 103 млн евро эвазига кўчиб ўтганди. Унинг айни вақтдаги трансфер нархи 180 млн еврони ташкил қилади.
20 ёшли инглиз бу мавсумда Мадрид клуби сафида 27та ўйинда 18та гол урди ва 8та голга ассистентлик қилди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар