08.02.2024 17:39
740
Де Брюйне, Ришарлисон, Жота ва яна 3 футболчи АПЛда ой лауреати бўлишга даъвогар

АПЛ январ ойи якунларига кўра ойнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзолар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, 6 нафар футболчи ой лауреати бўлишга даъвогарлар қаторига киритилган.

Элайджа Адебайо («Лутон») – 2 ўйинда 3та гол;

Конор Брэдли («Ливерпуль») – 2 ўйинда 1та гол ва 3та ассист;

Кевин де Брюйне («Манчестер Сити») – 2 ўйинда 1 гол ва 2 ассист;

Диогу Жота («Ливерпуль») – 3 ўйинда 2 гол ва 3 ассист;

Габриэл Магальяэс («Арсенал») – 2 ўйинда 2та гол;

Ришарлисон («Тоттенхэм») – 2 ўйинда 2та гол.

Ғолиб номи мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, эълон қилинади. Овоз бериш жараёни 12 феврал куни якунланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар