08.02.2024 12:37
3958
«Барселона» Япония миллий жамоаси вингерига қизиқмоқда

«Брайтон» клуби ва Япония миллий жамоаси вингери Каору Митома «Барселона»га ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Ферран Корреас маълум қилди.

Манбага кўра, Каталония клуби раҳбарияти 26 ёшли футболчи ҳужум чизиғини кучайтиради деб ҳисобламоқда ва ёзда у билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади.

Қайд этилишича, «Барселона» «Брайтон»да ижарада ўйнаётган ҳужумчиси Ансу Фатини келишувга қўшиб, япониялик футболчининг нархини пасайтирмоқчи. 

Митома 2021 йилдан бери АПЛ клубида ўйнаб келмоқда. Бу мавсумда у клуби сафида барча мусобақаларда 24та ўйин ўтказиб, 3та гол ва 5та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

Каорунинг инглиз клуби билан шартномаси 2027 йилнинг июн ойи охиригача амал қилади. 

Transfermarkt порталига кўра чап қанот вингерининг тахминий нархи 50 млн еврони ташкил қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар