«Интер Майами» Осиё бўйлаб турне доирасида Японияда «Виссел Кобе»га қарши майдонга тушди.
Ушбу баҳсда майамиликлар сафида Жорди Алба, Сержи Бускетс, Луис Суарес асосий таркибда майдонга тушган бўлса, Лионел Месси 60-дақиқада захирадан ўйинга тушди. Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмагач, жамоалар пеналтилар сериясига таклиф этилди. Унда омад мезбонларга кулиб боқди.
Ўртоқлик ўйини. Токио, Япония
Виссел Кобе (Япония) – Интер Майами (АҚШ) 0:0. Пеналтилар серияси - 4:3
Виссел Кобе – Оби (Араи, 46), Сакаи, Иванами, Honda (Кикути, 60), Хацусе, Ямагути, Огихара (Идегути, 60), Иде (Миясиро, 60), Сасаки (Iino, 73), Жан Патрик (Юруки, 73), Осако.
Интер Майами – Кэллендер, Йедлин, Аллен, Авилес (Сэйлор, 75), Альба, Бускетс (Брайт, 25), Грегоре, Руис (Месси, 60), Тэйлор, Грессель, Суарес (Кампана, 75).