Осиё кубоги-2023 яримфинали доирасидаги иккинчи баҳсда турнир фаворити Эрон амалдаги чемпион Қатарга қарши майдонга тушди.
«Ат-Тумама» стадионида ўтган баҳсда Сардор Озмун 4-дақиқадаёқ ажойиб голи билан форсларни ҳисобда олдинга чиқарди – 1:0.
Мезбонларнинг жавоб голи кўп куттирилмади ва Габернинг зарбасидан кейин тўп рикошет ҳолатда Бейрованд дарвозасидан жой олди – 1:1.
43-дақиқада Афиф ажойиб голи билан мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 51-дақиқада Жаҳонбахш пеналтидан мувозанатни тиклади – 1:1.
82-дақиқада эса Али Алмуэз катта саҳнага чиқиб, офсайд чизиғи устидан эронликлар дарвозасига ғалаба голини киритиб, Қатарни кетма-кет иккинчи марта Осиё кубоги финалига олиб чиқди – 3:2. Форслар ўйин якунидаги четлатишдан кейин камчиликда қолиб, ўйинни 10 киши бўлиб якунлашди ва турнир билан хайрлашишди.
Шу тариқа, мезбон ва амалдаги чемпион Қатар 10 феврал куни финалда турнир кашфиёти Иорданияга қарши ўйнайдиган бўлди.
Осиё кубоги-2023. 1/2 финал
Эрон – Қатар – 2:3
Голлар: 1:0 – 4 Озмун, 1:1 – 17 Габер, 1:2 – 43 Афиф, 2:2 – 51, пенальти Жаҳонбахш, 2:3 – 82 Алмуэз Али.
Эрон – Бейронванд, Ризоён (Моганлу, 87), Халилзода, Канаанизодагон, Хожисафи (Муҳаммадий, 46), Иброҳимий (Муҳебий, 46), Иззатуллоҳи, Жаҳонбахш, Қуддус, Торемий, Озмун.
Қатар – Баршам, Ро-Ро (Салмон, 64), Лукас Мендес, Али (Хухи, 68), Аҳмад (Муҳаммад, 46), Абдулваҳоб, Габер (Хотам, 81), Фатаҳий, Абдураззоқ (Ал-Ҳайдос, 63), Афиф, Али.
Огоҳлантиришлар: Туробий (18), Ҳожисафи (21), Али (40), Фатаҳи (50).
Четлатиш: Халилзода, 90+3.