07.02.2024 10:02
3611
Теглар
Миср миллий жамоа тарихидаги энг яхши тўпурарни бош мураббий этиб тайинлади

Миср тарихидаги энг яхши тўпурар мамлакат миллий жамоасини бошқаради. 

Миср футбол ассоциацияси 57 ёшли Ҳусам Ҳасан бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди. 

Ҳасан футболчи сифатида 3 марта Африка Миллатлар кубогини қўлга киритган. 176 ўйинда 68та гол урган собиқ ҳужумчи Мисрнинг энг яхши тўпурари ҳисобланади.

Аввалроқ Миср Африка Кубоги 1/8 финалида Конго ДРга ютқазганидан сўнг Руй Виторияни истеъфога чиқарганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар