Манба: Остон Ўрунов «Персиполис»га ўтмоқда
Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Остон Ўрунов ҳам Жалолиддин Машарипов сингари Эрон чемпионатига кўчиб ўтмоқда
Россиялик инсайдер Иван Карповнинг хабарига кўра, 23 ёшли яримҳимоячи Теҳрон клуби билан 2 йиллик шартнома имзолаган.
Ўрунов ўтган мавсумни «Навбаҳор» сафида ўтказиб, йил якунида жамоа билан хайрлашганди. Наманган клуби Остон билан ҳисоб-китобни тўлиқ якунламагани ҳақида хабар берилганди.
Аввалроқ, ўзбекистонлик футболчига Россиянинг ЦСКА клуби қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар