Лапорта ва Деку «Барса»нинг янги бош мураббийи борасида келиша олишмаяпти
«Барселона» раҳбарлари клубга қандай мураббий кераклиги борасида келиша олишмаяпти.
Аввалроқ каталонияликларнинг ҳозирги устози Хави мавсум якунида истеъфога чиқишини эълон қилганди.
АS хабарига кўра, «кўк-анорранглилар» президенти Жоан Лапорта ўз иштиёқи билан футболчиларни бирлаштира оладиган, авториретга эга тажрибали мураббийни тайинламоқчи. Унинг номзоди — «Бавария» клуби ва Германия миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик.
«Барселона» спорт директори Деку эса турли вазиятларга мослаша оладиган ва ўз фаолиятида кейинги қадамни ташламоқчи бўлган, унчалик машҳур бўлмаган мураббийни тайинламоқчи. Унинг номзоди — «Порту»дан Сержиу Консейсау.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар