Мирослав Клозе «Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейннинг зарба бериш техникасига қойил қолишини айтди.
«Мен Ҳарри камида 20-25та гол уришини тахмин қилгандим, аммо бу ҳам жуда паст баҳо эди.
Менда энг катта таассурот қолдирадиган жиҳат — унинг зарба бериш техникаси. Агар менда ундаги зарба техникасининг 5 фоизи бўлганида ҳам, жаҳон чемпионатида 30та гол урардим (кулади). Ҳужумларни якунлашда у жуда аниқ ва техник.
У тўп узатаётган теннисчига ўхшайди. Теннисчи қўли билан бажарганни Кейн оёғи ва тўпиғида амалга оширади. У гўёки доим бир хил зарба беради, аммо дарвозабонлар тўп қаерга кетишини топа олишмайди. Бу ажойиб», — деди «Бавария» клуби ва Германия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси.
Клозе жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У 24 ўйинда 16та гол урган.
Кейн бу мавсумда Бундеслиганинг 20та ўйинида 24та гол урди ва 5та голга ассистентлик қилди.