07.02.2024 10:04
2843
Клинсманн: «Истеъфога чиқишни режалаштирмаганман»

Юрген Клинсманн Жанубий Корея миллий жамоаси Осиё Кубогидан чиқиб кетганидан кейин истеъфо бермоқчи эмас.

Яримфиналда Иордания корейсларни мағлуб этиб (2:0), ўз тарихида илк бор турнир финалига чиқди.

«Мураббий ҳар доим жамоа учун турнир қандай ўтишига жавобгардир. Мутлақо. Мақсадимиз финалга чиқиш эди, аммо уддалай олмадик. Бу натижани қабул қилиш керак. Бу Иордания ғалабага лойиқ бўлгани учун содир бўлди.

Истеъфога чиқишни режалаштирмаганман. Ушбу турнирни таҳлил қилиб, федерация билан ижобий ва салбий жиҳатлар ҳақида гаплашмоқчиман.

Ўйлайманки, биз жуда кўп яхши нарсаларни кўрдик. Жамоа ўсиб бормоқда, бир неча йил ичида 2026 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш керак. Жуда қийин саралаш кутиб турибди. Демак, олдимизда кўп ишлар бор. 

Мағлубиятдан жуда хафаман ва ғазабдаман, чунки кўпроғига эришишимиз керак эди. Бу ўйинда мағлуб бўлишимизнинг сабаблари бор эди ва уларни қабул қилишимиз керак. Рақиб жамоа майдонда ўзини кўпроқ кўрсатди, уларни ҳурмат қилишимиз керак», — дейди «Бавария» клуби, Германия ва АҚШ миллий жамоаларининг собиқ устози.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар