07.02.2024 09:29
4401
Камерун ФФ Это'Онинг истеъфосини қабул қилмади

Камерун футбол федерацияси Самуэл Это'Онинг истеъфосини қабул қилмади.

The Athletic хабарига кўра, Камерун футбол федерацияси президенти 5 феврал кунги ижроия қўмита йиғилишида истеъфо сўради, шунингдек, федерация бошқарувининг қолган аъзоларини ҳам шундай қилишга чақирди.

Это'Онинг қарори Камерун миллий жамоасининг Нигерияга мағлуб бўлиб, Африка Миллатлар Кубогини 1/8 финалдаёқ тарк этишига муносабат бўлган. Турнир давомида жамоа фақат битта ғалабага эришди – Гамбия устидан (3:1).

Йиғилишдан сўнг мамлакат ФФ раҳбарияти аъзолари Это'Онинг истеъфосини бир овоздан рад этишгани ҳақида баёнот беришди. 

Олдинроқ «Барселона» ва «Интер» клублари собиқ ҳужумчиси келишилган ўйинларда, футбол расмийларига таҳдид ва коррупцияда айбланаётгани, ФИФА тергов бошлагани хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар