Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда Беларусга қарши ўртоқлик ўйинида паркетга тушди.
Хосе Венансио Лопес шогирдлари баҳсда мағлубиятга учрашди. Мухлислар биринчи бўлимда гол гувоҳига айланишмади, иккинчи бўлимда эса меҳмонлар 4 дақиқа ичида 3та гол йўллаб, йирик ҳисобни қайд этаётганди. Сўнгги дақиқаларда ҳисоб қисқарди – 2:3.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси шу йилнинг 14 сентябр – 6 октябр кунлари мамлакатимизда бўлиб ўтадиган футзал бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.
Футзад. Ўртоқлик ўйини.
Ўзбекистон – Беларус – 2:3
Голлар: Аброр Аҳматжанов 38, Дилшод Раҳматов 39 – Артём Якубов 31, Дмитрий Шимановский 32, Алексей Лукша 35.
Ўзбекистон: 1.Равшан Элибоев, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 9.Элбек Тўлқинов.
Захира: 16.Аббос Ўлмасбеков, 2.Самариддин Беркинов, 3.Машраб Одилов, 5.Фазлиддин Ботиров, 7.Дилшод Раҳматов, 10.Акбар Усмонов, 11.Аброр Ахмаджанов, 13.Меҳрож Худойбердиев, 17.Жамшид Раҳматуллаев, 19.Артур Умуров.