Баъзи футболчилар «Челси» билан узоқ муддатли шартномалар имзолаганидан афсусда.
The Athletic хабарига кўра, клубга яқинда қўшилган баъзи футболчилар бундай узоқ келишувдан афсусда эканликларини алоҳида қайд этишган.
Улар «Челси»да трансфер бўйича музокаралар чоғида ваъда қилинган йирик лойиҳани кўришмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг январ ойида вингер Михаил Мудрик ва яримҳимоячи Энцо Фернандес Лондон клубига ўтганди. Иккаласи ҳам 2031 йилгача шартнома имзолаган. Ёзда қўшилган ҳужумчи Николас Жексон ва яримҳимоячи Мойзес Кайседонинг битимлари ҳам худди шунча муддатга эга.
Дарвозабонлар Роберт Санчес ва Жорже Петрович, ҳимоячилар Бенуа Бадиашил ва Мало Гюсто, яримҳимоячилар Ромео Лавиа, Лесли Угочукву ва Коул Палмер, вингер Нони Мадуэке ва ҳужумчи Дейвид Вашингтон билан шартномалар 2030 йилгача мўлжалланган.
«Челси» сўнгги икки баҳсда умумий 3:8 ҳисобида мағлуб бўлди. Премер-лиганинг 23-туридан кейин «кўклар» 31 очко билан турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда.