06.02.2024 18:13
4164
Сардор Рашидов БАА клубига ўтди

Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ футболчиси Сардор Рашидов фаолиятини Бирлашган Араб Амирликларида давом эттирадиган бўлди.

32 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи «инстаграм»даги саҳифасида «Дубай Сити» клубига ўтганини маълум қилган. Томонлар шартнома имзолаган.

Сардор Рашидов ўтган мавсумнинг биринчи қисмини «Пахтакор» сафида ўтказиб, ёзда жамоани тарк этган, аммо иккинчи даврада бошқа клуб сафига ўтмаганди. Январ ойида БАА клуби машғулотларида қатнашган футболчи бугун «Дубай Сити» аъзосига айланган.

Маълумот учун, «Дубай Сити» клуби БАА 1-лигасида 18-турдан кейин 17 жамоа орасида 13 очко билан 16-ўринни эгаллаб турибди. 

Эслатиб ўтамиз, Сардор Рашидов бунгача БААнинг «Ал-Жазира» клуби шарафини ҳимоя қилганди. Шунингдек, у «Сўғдиёна», «Бунёдкор», «Ал-Жаиш», «Локомотив», «Насьонал», «Қатар СК», «Кувайт СК», «Умм Салал» ва «Пахтакор» клуби сафида фаолият юритган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар