06.02.2024 10:36
6013
«Реал» дербида 3та пеналти берилмаганини муҳокама қилмоқда. Клуб бунга Хави ва Лапортани сабабчи деб ҳисобламоқда

«Реал» «Атлетико»га қарши ўйинда берилмаган учта пеналтини муҳокама қилмоқда.

Ла Лиганинг 23-туридан ўрин олган беллашувда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди.

«Реал»да биринчи навбатда белгиланмаган 3та пеналти ҳақида гапиришмоқда. Булар — Лукас Васкес ва Саул иштирокидаги вазият, шунингдек, Стефан Савич ва Маркос Лорентенинг Жуд Беллингҳэм қарши ҳаракатлари. 

«Агар бундай ҳакамлик «Метрополитано»да содир бўлганида, улар бу миллий можаро эканлигини айтишган бўларди. Аммо «Реал» жабр кўргани учун шунчаки биз шикоят қилаётгандек кўриняпмиз», — дейди клуб манбалари.

Мадрид клубининг фикрича, «Барселона» вакиллари — бош мураббий Хави ва президент Жоан Лапорта ҳакамликни танқид қилиш орқали ўз мақсадига эришди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар