06.02.2024 08:32
21468
Мбаппе «Реал» билан неча йиллик шартнома тузиши, қанча маош ва бонус олиши маълум

Килиан Мбаппенинг «Реал» билан  шартномаси бўйича тафсилотлар маълум бўлди. 

El Debate хабарига кўра, франциялик форвард мадридликлар билан 6 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда.
Маош — солиқлардан ташқари 32 млн евро, шартнома имзолагани учун бонус — тахминан 100 млн евро. Шу билан бирга, Килиан ўз имиж ҳуқуқларининг тахминан 60 фоизига эгалик қилади. 

Имиж ҳуқуқлари Мбаппе ва «Реал»га биринчи мавсумда 165 млн евро олиб келиши мумкин ва бу миқдор келажакда фақат ошади, айниқса, совринлар ютилса.

Шу билан бирга 25 ёшли футболчининг мақсади молиявий фойда эмас, балки кубоклар экани айтилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар