06.02.2024 15:25
3426
Манба: «Ман Сити» «Жирона»нинг энг яхши ассистенти билан келишувга эришди

Савио Морейра ёзда «Манчестер Сити»га ўтиши мумкин.

Фабрицио Романонинг хабарига кўра, «шаҳарликлар» «Жирона»да ижарада ўйнаётган, аслида «Труа»га тегишли бўлган яримҳимоячини сотиб олишга рози бўлган. Ҳужжатлар яқин кунларда кўриб чиқилади.

Бошқа инглиз клублари, Германия жамоалари ҳам Савиони қўлга киритишга ҳаракат қилишди.

«Манчестер Сити» сингари «Жирона» ва «Труа» ҳам City Football Group'нинг бир қисмидир.

Бу мавсумда бразилиялик 19 ёшли футболчи Ла Лиганинг 23 ўйинида 5та гол урди ва 7та голли узатмани амалга оширди. У жамоасининг энг яхши ассистенти саналади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар