06.02.2024 12:17
2647
Гвардиола: «Бизда жуда кўп имкониятлар бўлди, аммо «Брентфорд» дарвозабони ажойиб ўйнади»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 23-туридан ўрин олган «Брентфорд»га қарши ўйиндан (3:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Бизда кўп имкониятлар бўлди. Рақиб дарвозабони ажойиб ўйнади (Флеккен, 12та сейв қилди). 

«Брентфорд» стандартларда жуда хавфли ва юқори прессинг қилади. Бундай ўйинларда бўш ҳудудларни топиш жуда муҳимдир.

Фоден доим гол сари интилади (ҳет-трикка эришди). У аллақачон 250та ўйин ўтказган ва бу мавсумда голлари билан ўйинга таъсир ўтказмоқда. У зўр. У жуда яхши статистикага эга.

Мен ҳеч қачон ғалабали сериялар (кетма-кет 9 ўйинда ютди) ҳақида ўйламайман, фақат футболчиларга кейинги ўйинга тикланишига ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Фақат кейинги ўйинда ғалаба қозониш ҳақида ўйлайман», — дея «шаҳарликлар» устозининг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар