06.02.2024 13:38
2045
Дибала А Серияда энг кўп гол урган аргентиналиклар орасида 5-ўринга кўтарилди

Пауло Дибала А Серия тарихида энг кўп гол урган аргентиналиклар орасида 5-ўринга кўтарилди.

«Рома» форварди «Каляри» билан ўйинда (4:0) дубл қайд этиб, голларини 118тага етказди. 

У 117та гол урган Абел Балбодан ўзиб кетди. Рўйхатга кейинчалик Италия миллий жамоасида ўйнаган аргентиналиклар киритилмаган. 

Бу кўрсаткич бўйича рекордчи — 184та гол билан Габриэл Батистута. Шунингдек, Эрнан Креспо (153), Гонсало Игуаин (125) ва Мауро Икарди (121) ҳам Дибаладан юқорида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар