«Челси» мавсум охиригача Почеттинони бўшатмайди
«Челси»нинг ёмон ўйинларидан кейин Маурисио Почеттинога босим кучаймоқда.
Тhe Telegraph хабарига кўра, клуб мавсум ўртасида бош мураббий билан хайрлашишни режалаштирмаяпти, бироқ яқин ойларда натижалар сезиларли даражада яхшиланиши керак, деб ҳисобламоқда.
«Кўклар» раҳбарияти ваҳима қилишга асос кўрмаяпти ва аргентиналик мутахассиснинг ишига Англия чемпионати якунланганидан кейин баҳо беради. Жароҳатлар кўплиги жамоа ўйинига таъсир қилган, деган қараш бор. Шунингдек, умумий ҳисобда 3:8га ютқазилган сўнгги икки ўйингача жамоада силжиш кузатилганди.
Таъкидланишича, Почеттино «Челси»ни еврокубокларга олиб чиқмаса, ўз ишини сақлаб қолиш имконияти жуда паст бўлади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар