ЖАР ҳимоячиси: «Дарвозабонимизни молия вазири этиб тайинлаш керак. У мамлакатимиз иқтисодиётини ҳам сақлаб қола олади»
Жанубий Африка ҳимоячиси жамоа дарвозабонини ноодатий тарзда мақтади.
32 ёшли Роуэн Уилямс Африка Кубоги чоракфинали доирасидаги Кабо-Верде билан баҳсда пеналтилар сериясида 4та зарбани қайтариб, жамоасини яримфиналга олиб чиқди.
«У — жаҳон даражасидаги дарвозабон. Менимча, уни молия вазири этиб тайинлаш керак, у Жанубий Африка иқтисодиётини ҳам сақлаб қолиши мумкин», — деди Гомолемо Кекана.
ЖАР яримфиналда 7 феврал куни Нигерия билан тўқнаш келади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар