05.02.2024 16:28
397
Теглар
Ўзбекистонлик таэквондочилар «Fujairah Open»да тарихий натижа қайд этди

БAAнинг Фужайра шаҳрида таэквондо WТ бўйича 11-маротаба ўтказилган «Fujairah Open» турнирида Ўзбекистон миллий жамоаси 6та олтин, 1та кумуш ва 3та бронза медалига сазовор бўлди.

«G2» таснифидаги мазкур мусобақанинг -74 кг вазн тоифасида ҳал қилувчи финал беллашувида ҳамюртларимиз Улуғбек Рашитов ва Нажмиддин Қосимхўжаев ўзаро рақобатлашди. Кескин ва муросасиз ўтган баҳсда Рашитовнинг қўли баланд келди ва олтин медаль соҳиби бўлди. Қосимхoжиев эса кумуш медалга эга чиқди.  

Совриндор спортчиларимиз: 

Олтин медал: 
-54 кг: Жаҳонгир Худойбердиев
-68 кг: Диёрбек Тўхлибоев
-74 кг: Улуғбек Рашитов
-80 кг: Жасур Жайсунов
-67 кг: Озода Собиржонова
+ 73 кг: Ирода Миртожиев

Кумуш медал:
- 74 кг: Нажмиддин Қосимҳожиев

Бронза медал:
-80 кг: Мавлонбек Тўхтасинбоев
+87 кг: Никита Рафалович 
-67 кг: Феруза Содиқова.

 Таъкидлаш жоиз, бугунга қадар мазкур мусобақада Ўзбекистон  миллий жамоаси бундай натижага эришмаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар