05.02.2024 19:13
9216
«Зафармурод билан алоқага чиқдим. Узр сўрадим. Масала ёпилди. Қиёматга қолмади». Отабек Жўраев пеналтилар сериясидаги шарҳи ҳақида

«Спорт» телеканалининг рус тилидаги шарҳловчиси Отабек Жўраев Қатар – Ўзбекистон (1:1, пен – 3:2) ўйинидаги пеналтилар серияси давомида Зафармурод Абдураҳматовнинг хатосидан сўнг қўпол гапиргани учун футболчидан узр сўради.

«Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Сўнгги чоракфиналдан деярли икки кун ўтди. Стресс қўйиб юборди, ҳиссиётлар жойига тушди. Энди иштирокимиз ҳақида ўз фикрларим билан ўртоқлашсам бўлади.

Аммо, бундан олдин менга энг муҳим бўлган нарсага эътиборимни қаратмоқчиман. Ўша ўйиндаги пенальтини назарда тутмоқдаман.

Авваламбор (!) мен мусулмонман. Алҳамдулиллаҳ. Мусулмон бўлиб бу дунёни тарк этиш насиб этсин. Амин. Ва шу жойда мен нотўғри иш қилдим. Эҳтимол, бирор инсонни, биродаримнинг дилини оғритдим.

Зафармурод билан алоқага чиқдим. Узр сўрадим. Масала ёпилди. Қиёматга қолмади. Алҳамдулиллаҳ. Мана энди ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Фурсатдан фойдаланиб биродарларимга, диндошларимга мурожаат қилмоқчиман. Шайтон бизни ҳар куни, ҳар дақиқа, ҳар сония васваса қилади. Тўғри йўлдан адашмайлик. Бир-биримизга ёрдам берайлик ва қўллаб-қувватлайлик. Зафармуродни, қолганларни ҳам «поддержка» қилайлик», - дея ёзади Отабек Жўраев телеграмдаги каналида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар