05.02.2024 09:39
1819
Теглар
Ван Дейк: «2-гол учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан. Шунчаки тўпни тепиб юборишим керак эди»

«Ливерпул» ҳимоячиси Виржил ван Дейк АПЛ 23-туридан ўрин олган «Арсенал» билан ўйиндан (1:3) кейин ўз фикрларини билдирди. 

«Оғир кун. Иккинчи ўтказиб юборилган гол учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммамга оламан, бу ўйиннинг бурилиш нуқтаси бўлди. Мен яхшироқ ишлашим ва оқилона қарор қабул қилишим керак эди.

Бу мени ва бутун жамоани хафа қилди. Танаффусдан кейин биз жуда яхши ўйнадик, имкониятларимиз бўлди. Устунлик қилдик ва стадион асабийлашди.

Бурилиш нуқтаси менинг айбим билан бўлди. Мен шунчаки тўпни ташқарига чиқариб юборишим керак эди. Футболда шундай бўладики, сония ичида нотўғри қарор қабул қиласиз. Фаолиятимда бундай ҳолатлар тез-тез учрамайди, лекин бу осон эмас. Бундан ўтаман ва сабоқ оламан. Масъулиятни ўз зиммамга оламан», — дея мерсисайдликлар ҳимоячисининг сўзларини келтиради Sky Sports.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар