Тен Ҳаг: «МЮ»ни ёрқин келажак кутмоқда. Ёш ўйинчиларимизнинг салоҳияти юқори»
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг АПЛ 23-туридан ўрин олган «Вест Ҳэм»га (3:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Осон бўлмади. «Вест Ҳем» — яхши жамоа, аммо биз ажойиб ғалабага эришдик.
Охирги икки ойдан бери «Манчестер Юнайтед»ни жуда порлоқ келажак кутаётганини айтаман. Бизда жуда юқори салоҳиятли ўйинчилар бор, динамик футбол ўйнай оламиз, керак бўлганда темпни оширамиз ва яхши ҳимояланамиз.
Бугунги голлар ёш футболчиларнинг салоҳияти юқори эканлигини кўрсатди. Улар Премер-лига стандартларига ўрганишади, ҳар бир ўйинда ўсишади, юқори даражага мослашади. Улар футболдан завқланса, ўзларига ишонч пайдо бўлади. Ишонч кучайиб бораётганини кўриш мумкин», — деди манкунианликлар устози Sky Sports эфирида.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар