05.02.2024 18:04
25417
Шомуродовнинг «Салернитана»га ўтиши амалга ошмагани сабаби маълум бўлди

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов қишки трансфер ойнаси сўнгги кунида А Сериядаги жамоасини ўзгартиришга яқин эди.

Инсайдер Никола Скиранинг ёзишича, «Салернитана» клуби 31 январдан 1 феврал куни охиригача Шомуродовни ярим йилга ижарага олиш бўйича «Рома» билан музокара олиб бориб, сўнгги соатларда келишувга эришган. Аммо «Каляри» клуби сўнгги паллада ўзбекистонлик форвардни мавсум якунига қадар ўз таркибида олиб қолишга қарор қилган. Натижада, ҳужумчининг «Салернитана»га ўтиши амалга ошмай қолган.

Аввалроқ, «Каляри» клуби ҳозирда жароҳатини тиклаб, сафга қайтишга яқин бўлган Элдор билан қишки трансфер ойнасида хайрлашишга қарши эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Шомуродовнинг Сардиния клуби билан ижара шартномаси 2024 йилнинг 30 июн кунигача имзоланган. Элдор ҳуқуқий жиҳатдан Рим клубига тегишли саналади. Томонларнинг 2026 йилга қадар келишуви бор.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар