05.02.2024 20:23
682
Теглар
Лисандро «МЮ»га 1,5 ой ёрдам бера олмайди

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Лисандро Мартинес жароҳат сабабли яна узоқ муддатга сафдан чиқди.

«Манчестер Юнайтед» - «Вест Ҳэм» (3:0) ўйинида аргентиналик ҳимоячи жароҳат олиб майдонни тарк этганди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, Мартинеснинг тизза коллатерал пайлари чўзилган. Футболчининг жароҳатидан тикланиб сафга қайтиши учун 1,5-2 ой муддат талаб этилиши мумкин. Жарроҳлик амалиётига эҳтиёж йўқ. Лисандро март ойидаги ФИФА кунларидан кейин «МЮ» таркибига қайтиши тахмин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мартинес сентябр ойи охирида жиддий жароҳат олиб, жамоасига 4 ойдан кўпроқ вақт давомида ёрдам бера олмади. У январ ойи охирида сафга қайтганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар