05.02.2024 12:38
1431
Левандовски келаси мавсумда ҳам «Барса»да қолмоқчи

Роберт Левандовски фаолиятини «Барселона»да давом эттирмоқчи.

35 ёшли ҳужумчи жамоада камида яна бир йил қолиш ниятида, деб хабар беради Diario Sport. У янги мураббий билан янги лойиҳани кўрмоқчи.

Каталонияликлар ҳам ҳамкорликни давом эттирмоқчи: полшалик футболчининг жисмоний ҳолати ва профессионаллиги клубни қониқтирмоқда. 

Робертнинг маоши ўзгармайди ва у келаси мавсумда ҳам энг кўп маош олувчи «Барса» футболчиси бўлиб қолади.

Шу билан бирга «кўк-анорранглилар» бошқа жамоадан таклиф тушса, ҳужумчининг кетишига тўсқинлик қилмайди.

Левандовски Ла Лиганинг ушбу мавсумида 21та ўйинда 9та гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар