Клопп чемпионлик кураши ҳақида: «Сити»нинг захирада иккита ўйини борлигидан асабийлашмаяпман. Ҳали ҳеч нарса ўзгармади»
Юрген Клопп «Арсенал» билан ўйиндаги мағлубиятдан кейин ҳам «Манчестер Сити»ни чемпионлик курашидаги асосий рақиб сифатида кўрмоқда.
«Ливерпул» 51 очко билан АПЛда пешқадамлик қилаётган бўлса, «Арсенал» (49 очко) 2-ўринда, 3-ўриндаги «Сити» эса 46 очко ва 2та захира ўйини билан 3-ўринда бормоқда.
«Манчестер Сити»нинг захирада иккита ўйини борлигидан асабийлашаётганим йўқ. Чунки биз ҳар доим «Сити» ўз ўйинларини ютишини кутамиз. Бу ўйинларини кўришни ҳам ҳожати йўқ. Бизда ҳаммаси жойида, аслида биз учун ҳали ҳеч нарса ўзгармади.
«Арсенал»га қарши ғалаба қозониш ёки бир очкони қўлга киритишни истагандик, аммо бутун ўйин давомида бир хил ўйин кўрсата олмадик. «Арсенал»ни 3 очко билан табриклаб қўйишимиз керак», – дейди Юрген Клопп.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар